Чехия компаниялари Ўзбекистон транспорт инфратузилмасини модернизация қилишда иштирок этишга тайёрлиги билдирилди
Май 17, 2025. 12:57 • 54 сония
• 798
ТОШКЕНТ, 17 май. /Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова кеча Чехия элчиси Лубомир Фреборт билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг Прагада элчихонаси очилиши муҳимлигини, бу икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни кенгайтиришда муҳим қадам бўлишини таъкидладилар. Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқлари, жумладан, фармацевтика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларига чех сармояларини кўпайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Икки томонлама иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, чех компаниялари Ўзбекистон транспорт инфратузилмасини модернизация қилишда, жумладан, Тошкент метрополитенини такомиллаштириш ва Урганчда трамвай йўналишларини ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.
Элчи, шунингдек, туризм соҳасини ривожлантиришга қизиқиш билдирар экан, Тошкент ва Карлови Вари ўртасида ҳафтада бир марта амалга ошириладиган тўғридан-тўғри рейс мавжудлигини таъкидлади. Бу эса Чехияга ташриф буюришни хоҳловчи Ўзбекистон фуқаролари учун янги имкониятлар очиб, мамлакатлар ўртасидаги маданий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг турли йўналишларида фаол алоқаларни давом эттириш ниятида эканликларини билдирдилар.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди