Ўзбекистон делегацияси Ўмон компаниясининг юртимиздаги йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини муҳокама қилди
Июль 02, 2026. 11:00 • 51 сония
• 16
ТОШКЕНТ, 2 июль. /“Дунё” АА/. Кеча Маскат шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ўмоннинг “Alsiyabi International Group LLC” компанияси раиси Салим Али Сиёбий билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда инфратузилма, қурилиш, туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда тиббиёт муассасаларини ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар муҳокама қилинди.
Томонлар Ўмон компаниясининг Ўзбекистондаги йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини амалга оширишда қатнашиши, замонавий муҳандислик методларни жорий этиш, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда қурилиш соҳасида ўзаро манфаатли шерикликни йўлга қўйиш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси