Тошкентда Ўзбекистон–Норвегия сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

Июль 01, 2026. 21:30 • 59 сония

60
Тошкентда Ўзбекистон–Норвегия сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 1 июль. /“Дунё” АА/. Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Норвегия Қироллиги ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 3-давраси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон делегациясига Ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов, Норвегия делегациясига эса Ташқи ишлар вазирлиги Давлат котиби Эйвинд Вад Петерссон бошчилик қилди.

Маслаҳатлашувлар давомида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва ўзаро манфаатли бўлган бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Савдо-сотиқ ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ҳамда компаниялари ўртасида ўзаро ташрифлар уюштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашди.

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш