Маскатда Ўзбекистон делегацияси Ўмон парламенти юқори палатаси раиси ўринбосари билан учрашди
Июль 01, 2026. 22:00 • 48 сония
• 68
ТОШКЕНТ, 1 июль. /“Дунё” АА/. Бугун Маскат шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ўмон Давлат кенгаши (парламент юқори палатаси) раиси ўринбосари Салим бин Мусаллим Қатан билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар давомида икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, парламентлараро дўстлик гуруҳлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш, халқ дипломатиясини мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро манфаатли масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси