Ўзбекистон делегацияси Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири билан музокаралар ўтказди

Август 19, 2026. 19:00 • 59 сония

73
Ўзбекистон делегацияси Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири билан музокаралар ўтказди
“Дунё” АА олган сурат

ТОШКЕНТ, 19 август. /“Дунё” АА/. Кеча Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири Фарзане Содиқ билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида томонлар транспорт-транзит соҳасидаги Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигининг жорий ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Шунингдек, транспорт ва транзит алоқаларини янада кенгайтириш, халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш, логистика йўналишлари самарадорлигини ошириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасида юк ташиш ҳажмларини кўпайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар, шунингдек, тегишли идоралар ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш ва транспорт-логистика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини кўриб чиқди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш