Теҳронда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

Август 17, 2026. 23:00 • 2 дақ

92
Теҳронда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 17 август. /“Дунё” АА/. Бугун Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон ва ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев, Эрон делегациясига эса ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Мажид Тахти-Равончи раҳбарлик қилди.

Маслаҳатлашувлар давомида томонлар Ўзбекистон-Эрон муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболларини, шунингдек, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ва икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт-транзит алоқаларини кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинувларни ривожлантириш, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, ўзаро манфаатли бўлган минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги мунтазам сиёсий мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади.

“Дунё” ААолган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш