Ўзбекистон делегацияси Теҳронда Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Август 17, 2026. 23:05 • 57 сония

110
Ўзбекистон делегацияси Теҳронда Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашди

ТОШКЕНТ, 17 август. /“Дунё” АА/. Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бугун Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида томонлар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини, жумладан, сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, транспорт-транзит ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Ҳукуматлараро ҳамкорлик механизмларини янада такомиллаштириш ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, ўзаро манфаатли бўлган минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш