Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар бўйича Олий комиссари билан музокаралар ўтказди

Декабрь 01, 2023. 10:33 • 47 сония

286
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар бўйича Олий комиссари билан музокаралар ўтказди

ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Скопье шаҳрида бўлиб ўтаётган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Вазирлар кенгашининг 30-йиғилишида иштироки давомида ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар бўйича Олий комиссари Қайрат Абдраҳманов билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар бўйича Олий комиссари Қайрат Абдраҳманов жаноблари билан учрашиб, миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик тамойилларини илгари суриш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишдан мамнунмиз», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида.


Эслатиб ўтамиз, ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар бўйича Олий комиссари лавозими 1992 йилда ЕХҲТ масъулияти доирасидаги турли жамиятларда миллатлараро тотувликни таъминлаш ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш воситаси сифатида ташкил этилган. Қозоғистонлик дипломат Қайрат Абдраҳманов ушбу лавозимда 2020 йил декабрдан бери ишлаб келмоқда. У ЕХҲТ Олий комиссари сифатида 2022 йил 28 июль – 2 август кунлари Ўзбекистонда бўлиб, мамлакатимизнинг қатор расмий вакиллари билан музокаралар ўтказган эди.


«Дунё» АА архивидан олинган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш