Ўзбекистон ТИВ раҳбари Европа Иттифоқининг махсус вакили билан учрашди
Май 23, 2024. 16:19 • 48 сония
• 483
ТОШКЕНТ, 23 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала хоним ва унинг жамоаси билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик, шунингдек, минтақавий ва глобал кун тартиби бўйича фикр алмашдик. Бугунги кунда Марказий Осиё тобора ўзаро боғлиқлик ва умумий фаровонликка биргаликда интилмоқда ва хорижий шериклар учун жозибадорлигини оширмоқда. Биз халқаро миқёсда мустаҳкам алоқаларни ўрнатишда муштарак саъй-ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлашларини олқишлаймиз".
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 июль куни тажрибали фин дипломати Терхи Хакала Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили этиб тайинланган эди. У беш йиллик мандати 2021 йил 30 июнда якунланган словак дипломати Питер Бурианнинг ўрнини эгаллаган.
Анвар Илёсов олган сурат ("Дунё" АА)
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди