Logo

Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар

Август 16, 2024. 13:11 • 36 сония

493
Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 16 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан телефон орқали мулоқот қилди.

"Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Икки томонлама, минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашдик. Олий даражада эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш алоҳида эътиборимиз марказида бўлди. Шунингдек, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларимиздаги мисли кўрилмаган суръатни қайд этдик".

"Дунё" АА архивидан олинган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш