Logo

Ўзбекистон ва БАА ТИВ раҳбарлари телефон орқали бўлажак қўшма тадбирлар режасини муҳокама қилдилар

Январ 03, 2025. 10:10 • 43 сония

1056
Ўзбекистон ва БАА ТИВ раҳбарлари телефон орқали бўлажак қўшма тадбирлар режасини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 3 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БАА Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён Ҳазрати Олийлари билан самарали телефон мулоқоти ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Бўлажак тадбирлар режасини ва турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилдик".

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил сентябрь ойи охирида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва БАА ташқи ишлар вазирлари икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш йўллари, бўлажак тадбирлар жадвали, шунингдек, минтақа ва глобал миқёсдаги ҳамкорликни муҳокама қилган эдилар.

"Дунё" АА архивидан олинган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш