Logo

Ўзбекистон ва Покистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини тасдиқладилар

Апрель 24, 2025. 12:00 • 36 сония

948
Ўзбекистон ва Покистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини тасдиқладилар

ТОШКЕНТ, 24 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистон ТИВ раҳбари Муҳаммад Исъҳоқ Дар билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Покистон Республикаси Сенатори, Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дар жаноблари билан конструктив телефон мулоқоти ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Суҳбат чоғида Ўзбекистон–Покистон икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасидаги ўзаро садоқатимиз яна бир бор тасдиқланди, минтақавий боғлиқлик ва фаровонликни ривожлантириш йўллари муҳокама қилинди. Мулоқотимиз Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги чуқур ишонч ва кенгайиб бораётган ҳамкорликни яққол акс эттирди".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш