Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари Ашхободда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»ни имзоладилар
Ноябрь 02, 2023. 10:15 • 2 дақ
• 198
ТОШКЕНТ, 2 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ташриф билан Ашхободда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов жаноблари билан икки томонлама кун тартибимиздаги кенг кўламли масалалар юзасидан самарали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлиги кўплаб соҳаларда ижобий суръат касб этаётганини қайд этдик, бўлажак олий ва юқори даражадаги кун тартибимизни кўриб чиқдик ҳамда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»ни имзоладик. Вазир Рашид Мередов Жаноблари ва унинг жамоасига Ашхободда самимий қабул учун миннатдорлик билдирамиз».
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси