Ўзбекистон ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлари Сеулда бўлажак икки томонлама олий ва юқори даражадаги мулоқотларни муҳокама қилдилар
Март 21, 2024. 10:29 • 46 сония
• 467
ТОШКEНТ, 21 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Сеул шаҳрида Корея Республикасининг янги ташқи ишлар вазири Чо Тхе-юл билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё"АА мухбири.

"Бугун Сеул шаҳрида Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Чо Тхе-юл жаноблари билан учрашганимиздан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалаларига қаратилган кенг қамровли кун тартиби юзасидан самарали суҳбатлашдик, бўлажак олий ва юқори даражадаги мулоқотларни муҳокама қилдик. Икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўтган йили таъсис этилган Стратегик мулоқот доирасидаги қизғин ҳамкорликни давом эттиради".
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Чо Тхе-юл 2024 йилнинг 12 январида ўз лавозимига киришган.
19 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Вьетнамга расмий ташрифи якунланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди