Лиссабон шаҳрида Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

Ноябрь 26, 2024. 19:31 • 54 сония

219
Лиссабон шаҳрида Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 26 ноябрь. /"Дунё" АА/. Лиссабон шаҳрида (Португалия) ўтказилаётган Цивилизациялар альянсининг 10-форуми доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва Сербия ташқи ишлар вазири ўринбосари Никола Стоянович ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш, иқтисодий дипломатияни ривожлантириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш ва маданий-гуманитар соҳада ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидладилар.

Миграция масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қонуний миграцияни рағбатлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш