Ўзбекистон ва Австрия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 8-давраси ўтказилди

Ноябрь 20, 2026. 20:00 • 1 дақ

• 87
Ўзбекистон ва Австрия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 8-давраси ўтказилди

ТОШКЕНТ, 20 ноябрь. /“Дунё” АА/. Пойтахтимизда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Австрия Федерал Европа ва халқаро ишлар вазирлиги ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 8-давраси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов, Австрия делегациясига Федерал Европа ва халқаро ишлар вазирлигининг сиёсий масалалар бўйича директори Ханна Лико раҳбарлик қилди.

Томонлар сиёсий-дипломатик ҳамкорликнинг бориши, бугунги ҳолати ва истиқболлари, савдо-инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги мулоқотни чуқурлаштириш масалаларини атрофлича муҳокама қилди.

Долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шунингдек ўқинг

Маслаҳатлашувлар якунида Ўзбекистон–Австрия ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш ва эришилган келишувларни амалга ошириш борасидаги интилишлар таъкидланди.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш