Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва "Petrovietnam" компаниялар гуруҳи раиси нефт-газ соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар

Март 20, 2024. 11:05 • 40 сония

143
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва "Petrovietnam" компаниялар гуруҳи раиси нефт-газ соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 20 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Вьетнам нефт ва газ компаниялари гуруҳи (Petrovietnam) раиси Ле Ман Хун билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири

"Вьетнам нефт ва газ компаниялари гуруҳи (Petrovietnam) раиси Ле Ман Хун жаноблари билан самарали суҳбатлашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида.

– Ҳамкорлигимизни кенгайтириш, газ ва нефт соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, технологиялар трансфери ва ноу-хау алмашинувини муҳокама қилдик. Жаноб Хунгни Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф қилдик".

"Petrovietnam" давлат корпорацияси 1975 йилда ташкил этилган. Ўтган йилнинг август ойида Тошкентда Ўзбекистонда бир қатор истиқболли блокларда геологик қидирув ишларини бошлаш бўйича Меморандум имзоланган эди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш