Ўзбекистон ташқи ишлар вазири мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Япония элчисини қабул қилди
Октябрь 08, 2025. 17:15 • 35 сония
• 261
ТОШКЕНТ, 8 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Япония элчиси Такаши Ҳаторини қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Мамлакатимизда ўз фаолиятини якунлаётган Япониянинг Ўзбекистондаги Элчиси Такаши Ҳатори жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон-Япония стратегик шериклик алоқалари мустаҳкамланиб, савдо, инвестиция, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда амалий ҳамкорлик кенгайиб бораётганини қайд этдик.
Жаноб Элчининг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз".
Эслатиб ўтамиз, Такаши Ҳатори 2023 йил 12 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Япониянинг мамлакатимиздаги элчиси сифатида ишонч ёрлиқларини топширган эди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди