Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ЮНФПАнинг мамлакатимиздаги доимий вакили билан учрашди
Август 29, 2024. 15:03 • 37 сония
• 595
ТОШКЕНТ, 29 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА)нинг Ўзбекистондаги доимий вакили Нигина Абасзадени қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг (ЮНФПА) Ўзбекистондаги доимий вакили, доктор Нигина Абасзаде хоним билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзбекистон Ҳукумати оналар саломатлигини яхшилаш, аҳоли ўсиши, ёшлар салоҳиятини ошириш, гендер тенглиги ва бошқа кўплаб йўналишларда энг яхши шарт-шароитларни яратиш мақсадида халқаро ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Биз 30 йилдан зиёд вақт давомида мамлакатимизда фаолият юритиб келаётган ЮНФПА жамоаси томонидан олиб борилаётган барча муҳим ишларни қадрлаймиз".
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди