Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Грузия Бош вазири билан учрашди

Июль 08, 2025. 22:10 • 41 сония

561
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Грузия Бош вазири билан учрашди

ТОШКЕНТ, 8 июль. /"Дунё" АА/. Тбилисида расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Грузия Ҳукумати раҳбари Ираклий Кобахидзе билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе Жаноби Олийлари билан учрашишдан ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломларини етказишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Грузия ўзаро ҳамкорликда мисли кўрилмаган суръатларни намоён этмоқда. Олий ва юқори даражадаги мунтазам учрашувлар, қўшма ташаббусларни амалга ошириш ва алоқаларнинг янги йўналишларини излашга бўлган умумий интилиш сезиларли натижалар бермоқда.


Яқин келажакдаги кун тартибимиз аниқ мақсадларга йўналтирилган ва катта истиқболларни ўзида мужассам этган. Келгуси йилларда бу ижобий динамикани янада мустаҳкамлаб борамиз".

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш