Мисрнинг янги элчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди
Октябрь 18, 2024. 19:21 • 34 сония
• 315
ТОШКЕНТ, 18 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Мисрнинг янги элчиси этиб тайинланган Тамер Фатҳи Абдуссалом Ҳаммадни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Мисрнинг янги тайинланган Элчиси Тамер Фатҳи Абдуссалом Ҳаммад жанобларини қутлаб, ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг ўтган йили Қоҳирага амалга оширган расмий ташрифи истиқболли ҳамкорлик учун янги пойдевор қўйди. Фаол ва яқин муносабатлар кун тартибини бойитишда, шубҳасиз, элчихоналар муҳим ўрин тутади. Жаноб Элчига Ўзбекистонда самарали ва муваффақиятли фаолият юритишини тилаймиз".
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди