ТИВда Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг туризм салоҳияти муҳокама қилинди

Август 26, 2026. 14:30 • 2 дақ

197
ТИВда Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг туризм салоҳияти муҳокама қилинди
“Дунё” АА олган сурат

ТОШКЕНТ, 26 август. /“Дунё” АА/. Кеча ТИВда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов раислигида олимлар, тарихчилар ва туризм соҳаси экспертлари иштирокида Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг туризм салоҳиятини янада ривожлантиришга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, тадбирда ҳудудларнинг бой тарихий-маданий меросини кенг тарғиб қилиш, жамоатчиликка етарлича таниш бўлмаган тарихий обидаларни аниқлаш, уларни янги сайёҳлик йўналишларига киритиш ҳамда Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг ўзига хос туристик брендини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш, тарихий ва илмий маълумотларни сайёҳлар учун қизиқарли ва тушунарли шаклда тақдим этиш ҳамда янги туристик йўналишларни ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек ўқинг

Тадбир якунида билдирилган амалий таклиф ва тавсиялар умумлаштирилиб, уларни мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириш масалалари белгилаб олинди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш