ТИВда Қозоғистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Сентябрь 18, 2026. 21:30 • 45 сония
• 114
ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. / “Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Қозоғистон элчиси Ерали Тугжанов билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди, шунингдек, икки мамлакат делегациялари иштирокидаги тадбирлар жадвали ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларини янада чуқурлаштиришга қаратилган ташаббусларни биргаликда илгари суриш ва мунтазам алоқаларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқлади.
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси