Ўзбекистон ТИВда мамлакат тараққиётининг янги босқичидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди
Сентябрь 21, 2026. 11:00 • 55 сония
• 100
ТОШКЕНТ, 21 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи мазмуни ҳамда унда илгари сурилган ташаббуслар ва устувор вазифаларга бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Ташқи ишлар вазирлигининг марказий аппарати ва тизимидаги ташкилотлар ходимлари иштирок этди.
Семинарда давлатимиз раҳбари нутқининг асосий қоидалари, хусусан, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида амалга оширилиши кўзда тутилган еттита миллий дастурнинг мазмун-моҳияти ва вазифалари атрофлича муҳокама қилинди.
Мамлакатнинг очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсатини изчил давом эттириш, Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлаш ҳамда халқаро майдонда миллий манфаатларни самарали илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси