Logo

ТИВда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

Июнь 18, 2025. 17:44 • 36 сония

796
ТИВда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

ТОШКЕНТ, 18 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Тошкент шаҳрида аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари билан мувофиқлаштирувчи учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, тадбир давомида Ўзбекистоннинг халқаро тузилмалар билан ҳамкорлигининг асосий йўналишлари бўйича интерактив фикр алмашинуви бўлди. Ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни миллий ривожланиш устуворликлари контекстида кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, яқинлашиб келаётган халқаро тадбирларга тайёргарлик, шунингдек, амалдаги мамлакат дастурларининг ижроси муҳокама қилинди. Ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган янги стратегик ҳужжатларни ишлаб чиқиш масалалари ҳам кўтарилди.

Учрашув якунида ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ва мувофиқлаштиришни кучайтириш мақсадида бундай учрашувларни мунтазам ўтказиб боришга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш