Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва Қатар элчиси минтақадаги вазият ҳамда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини муҳокама қилдилар
Июнь 16, 2025. 20:28 • 29 сония
• 126
ТОШКЕНТ, 16 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бугун Қатар элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар икки томонлама стратегик ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, жумладан, савдо-иқтисодий алоқалар ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, аввал эришилган келишувларни амалга оширишни муҳокама қилдилар.
Шу билан бирга, минтақадаги вазият ҳамда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш чора-тадбирлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди