Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Бағдодда Ироқ ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди
Октябрь 18, 2026. 18:00 • 53 сония
• 140
ТОШКЕНТ, 18 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев кеча Бағдодда Ироқ ташқи ишлар вазири ўринбосари Муҳаммад Ҳусайн Муҳаммад Баҳрул Улум билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш масалаларига асосий эътибор қаратилди.
Томонлар БМТ, ИҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашиб, ташаббусларни ўзаро қўллаб-қувватлаш ҳамда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича ёндашувларни мувофиқлаштириш муҳимлигини таъкидлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси