ТИВда Ўмон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Октябрь 08, 2026. 21:00 • 46 сония
• 111
ТОШКЕНТ, 8 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бугун Ўмон ташқи ишлар вазири ўринбосари шайх Ҳолид ал-Маслаҳий билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, музокараларда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилиб, турли даражада режалаштирилган бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси