Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Бағдодда Бангладеш ташқи ишлар давлат вазири билан учрашди
Октябрь 18, 2026. 18:30 • 56 сония
• 127
ТОШКЕНТ, 18 октябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Бағдод шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва Бангладеш ташқи ишлар давлат вазири Ҳумоюн Кабир ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон–Бангладеш муносабатларини янада ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқди. Бунда савдо-иқтисодий алоқалар ҳамда инвестициявий шерикликни кенгайтириш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан, БМТ, ИҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси