Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Бангладеш элчиси турли даражаларда қўшма тадбирлар ўтказиш режаларини кўриб чиқдилар

Июль 17, 2025. 17:36 • 26 сония

521
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Бангладеш элчиси турли даражаларда қўшма тадбирлар ўтказиш режаларини кўриб чиқдилар

ТОШКЕНТ, 17 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев бугун Бангладеш элчиси Муҳаммад Монирул Ислом билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Бангладеш муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, алоқаларни чуқурлаштириш мақсадида турли даражаларда қўшма тадбирлар ўтказиш режалари кўриб чиқилди.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш