Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари “Times Kuwait” газетаси асосчисини қабул қилди
Август 28, 2026. 16:00 • 2 дақ
• 167
ТОШКЕНТ, 28 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев мамлакатимизда бўлиб турган “Times Kuwait” газетаси асосчиси ва бош муҳаррири Ториқ Юсуф аш-Шумаймрий билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқотда сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижаларини, олий даражадаги ўзаро ташрифлар чоғида эришилган келишувларнинг ижро жараёнини биргаликда кенг ёритиш, шунингдек, ахборот соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Учрашувда “Дунё” АА ва “Times Kuwait” ўртасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, икки мамлакатнинг ижобий имижини халқаро майдонда илгари суриш, Ўзбекистоннинг Кўрфаз араб давлатлари билан ривожланиб бораётган алоқаларини, шунингдек, мамлакатимизнинг тарихий-маданий мероси ва сайёҳлик салоҳиятини араб ва инглиз тилли аудиторияга етказиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси