Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти бош директори билан учрашди
Июнь 22, 2026. 18:18 • 1 дақ
• 73
ТОШКЕНТ, 22 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бугун Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, музокарада илм-фан, маданият, таълим ва туризм соҳаларида ушбу нуфузли минтақавий тузилма билан конструктив мулоқот ва самарали ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ҳукумати ва ICESCO ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш ва яқин келажакда самарали лойиҳаларни биргаликда амалга оширишнинг устувор йўналишларини ўз ичига олган “Ҳаракатлар режаси”нинг ижросига алоҳида эътибор қаратилди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси