Тошкентда “Марказий Осиё - Корея Республикаси” саммитига тайёргарлик кўриш бўйича юқори мансабдор шахсларнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди

Июнь 16, 2026. 22:45 • 2 дақ

75
Тошкентда “Марказий Осиё - Корея Республикаси” саммитига тайёргарлик кўриш бўйича юқори мансабдор шахсларнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди
Тошкентда “Марказий Осиё - Корея Республикаси” саммитига тайёргарлик кўриш бўйича юқори мансабдор шахсларнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди

СЕУЛ, 16 июнь. /“Дунё” АА/. Бугун Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё – Корея Республикаси” давлат раҳбарларининг биринчи саммитига тайёргарлик кўриш бўйича юқори мансабдор шахсларнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, йиғилишда Жанубий Корея, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари иштирок этди. Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов бошчилик қилди.

Учрашув давомида томонлар бўлажак саммитга тайёргарлик жараёнини кўриб чиқди, якуний ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашди ҳамда Корея Республикаси ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларини муҳокама қилди. Савдо-иқтисодий, инвестициявий, энергетика, транспорт-логистика ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Йиғилиш якунлари бўйича иштирокчилар келгусида ҳам яқин мувофиқлашувга содиқ эканликларини тасдиқлаб, кўп томонлама шериклик ривожига янги суръат бағишлаши кўзда тутилган “Марказий Осиё - Корея Республикаси” мамлакатлари давлат раҳбарларининг тарихдаги илк саммити кун тартибини мазмунан бойитиш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.

“Марказий Осиё – Корея Республикаси” форматидаги ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги биринчи йиғилиш 2026 йил 10 апрель куни Сеул шаҳрида бўлиб ўтган эди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш