Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Самарқандда Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди
Ноябрь 05, 2025. 12:38 • 33 сония
• 395
САМАРҚАНД, 5 ноябрь. /"Дунё" АА/. Кеча ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Марьяна Беца билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистон–Украина муносабатларининг долзарб масалалари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Марьяна Беца ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Самарқанд шаҳрида ўтказилгани ўзбек дипломатиясининг катта ютуғи бўлганини ва Ўзбекистон халқаро мулоқотнинг муҳим маркази ҳамда дунёга очиқлик рамзи сифатидаги мақомини яна бир бор тасдиқлаганини таъкидлади.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди