Германия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда
Июнь 28, 2024. 23:12 • 31 сония
• 583
ТОШКЕНТ, 29 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Германиянинг мамлакатимиздаги элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлаётган Тило Клиннерни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Германиянинг Ўзбекистондаги Элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлаётган Тило Клиннер жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Жаноб Элчининг ушбу лавозимдаги фаолияти давомида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлик алоқаларини бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз ва унга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз".
Тило Клиннер 2021 йилдан буён Германиянинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилиб келаётган эди. У 2018 йилдан 2021 йилгача Қозоғистондаги элчи сифатида ишлаган.
Анвар Илёсов олган сурат ("Дунё" АА)
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди