Logo

Канада элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда

Октябрь 04, 2023. 09:29 • 34 сония

270
Канада элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда

 ТОШКЕНТ, 4 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Канада элчиси (Қароргоҳи Москва шаҳрида) Элисон Мэри Леклерни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Канада Элчиси Элисон Леклер хоним билан учрашдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида.- Энергетикадан тортиб таълимгача бўлган кўплаб соҳалардаги икки томонлама муносабатларимиз улкан салоҳиятга эга эканини алоҳида таъкидладик. Ўтган йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Элчи хонимга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз».

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 26 июль куни дипломат Элисон Мэри Леклерни Ўзбекистондаги элчи лавозимига ишонч ёрлиқларини ТИВга топширган эди.

 

«Дунё» АА олган сурат.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш