Logo

Россиянинг янги тайинланган элчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

Сентябрь 17, 2025. 17:21 • 51 сония

591
Россиянинг янги тайинланган элчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

 ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Россиянинг янги тайинланган элчиси Алексей Ерховни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Россиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Алексей Ерхов жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдик. Икки томонлама кун тартибимизни илгари суриш ва барча соҳаларда ҳамкорлигимизни кенгайтиришда яқиндан ҳамкорликка интиламиз.

Элчи жанобларига мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятида юксак муваффақиятлар тилаб қоламиз!".

Россиянинг Тошкентдаги янги элчиси 64 ёшда. Москва давлат халқаро муносабатлар институтини тамомлаган, 1983 йилдан буён дипломатик хизматда, жумладан Марокаш, Миср, Исроил, Туркияда, Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратида ишлаган. 2017 йилдан 2025 йилгача Россиянинг Туркиядаги элчиси лавозимида фаолият кўрсатган.

Араб, инглиз ва француз тилларини билади.

У Фавқулодда ва Мухтор Элчи дипломатик унвонига эга.

Алексей Ерхов 2021 йилдан 2025 йилгача Тошкентдаги элчихонани бошқарган Олег Мальгинов ўрнига тайинланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш