28 апрелдан 6 майга қадар "Аль-Амал" халқаро жарроҳлик гуруҳи инсонпарварлик миссияси билан Қорақалпоғистонга ташриф буюради
Апрель 17, 2025. 19:59 • 37 сония
• 883
ТОШКЕНТ, 17 апрель. /"Дунё" АА/. 15 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Ал-Кувайт шаҳрида "Шайх Абдулла ан-Нурий" хайрия ташкилоти менежери Абдуллатиф аз Зафирий билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, томонлар 2025 йил 28 апрелдан 6 майга қадар Қорақалпоғистонга ташриф буюришни режалаштираётган "Ал-Амал" халқаро жарроҳлик гуруҳининг (HOPE) инсонпарварлик миссиясига тайёргарликни муҳокама қилдилар.
Шунингдек, Ўзбекистондаги истиқболли лойиҳалар, жумладан, Тошкент шаҳрида етим болалар учун мактаб ёки қариялар шифохонаси қуриш, зарур ижтимоий инфратузилмага эга "кичик қишлоқ" намунасини яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Абдуллатиф аз Зафирий икки давлат ўртасида ижтимоий лойиҳалар соҳасида фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди