Logo

Ўзбекистон ва Австрия ўртасида биринчи консуллик маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Октябрь 13, 2025. 22:04 • 39 сония

259
Ўзбекистон ва Австрия ўртасида биринчи консуллик маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

ВЕНА, 13 октябрь. /"Дунё" АА/. Вена шаҳрида Ўзбекистон ва Австрия Ташқи ишлар вазирликларининг консуллик хизматлари ўртасида биринчи консуллик маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўар, музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниб, қуйидаги келишувларга эришилди:

- миграция ва мобиллик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим лойиҳаси бўйича музокараларни давом эттириш, бу орқали мазкур йўналишдаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш;

- дипломатик паспорт эгаларига виза бериш тартиби юзасидан ҳукуматлараро келишувни ишлаб чиқиш;

- Ўзбекистоннинг ваколатли органлари томонидан берилган апостилларни тан олиш масаласини қайта кўриб чиқиш;

- Ўзбекистон фуқароларига визаларни Астана шаҳридаги Австриянинг дипломатик ваколатхонаси орқали расмийлаштириш имкониятини кўриб чиқиш.

Томонлар ушбу маслаҳатлашувлар икки мамлакат ўртасидаги консуллик ва гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш