Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари маслаҳатчиси ва КОИКА офиси директори янги катта лойиҳаларни амалга ошириш орқали фаол ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар

Февраль 06, 2025. 19:44 • 33 сония

140
Ўзбекистон ТИВ раҳбари маслаҳатчиси ва КОИКА офиси директори янги катта лойиҳаларни амалга ошириш орқали фаол ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар

ТОШКЕНТ, 6 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова бугун Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИКА) офиси директори Шин Мёнг Соп билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги иштирокидаги амалдаги ва истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди. Таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва давлат бошқарувидаги рақамлаштириш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.


Шин Мёнг Соп КОИКА Ўзбекистоннинг ривожлантиришга қўшган муҳим ҳиссасини таъкидлаб, янги катта лойиҳаларни амалга ошириш орқали фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш