Ўзбекистон БААнинг БМТ Бош котиби лавозимига Лана Заки Нусайбанинг номзодини кўрсатиш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлайди
Октябрь 23, 2026. 10:30 • 2 дақ
• 237
ТОШКЕНТ, 23 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон БААнинг давлат вазири, БМТдаги собиқ доимий вакили Лана Заки Нусейбанинг номзодини Бош котиб лавозимига кўрсатиш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлайди, деб хабар бермоқда “Дунё”АА мухбири.
“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги Бош котибини тайинлаш жараёни глобал чақириқлар кучайиб бораётган шароитда БМТ нуфузини мустаҳкамлаш ва унинг фаолияти самарадорлигини оширишда алоҳида аҳамият касб этади, – дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий баёнотида. – Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Араб Амирликларининг давлат вазири, БМТ ҳузуридаги собиқ доимий вакили Лана Заки Нусайбани Ташкилот Бош котиби лавозимига номзод сифатида илгари суриш тўғрисидаги қарорини олқишлайди.
БМТнинг янги Бош котиби юксак касбий маҳорат, бой дипломатик тажриба ва халқаро тинчлик ҳамда хавфсизликни сақлаш, шунингдек, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида аъзо давлатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш қобилиятига эга бўлиши лозим, деб ҳисоблаймиз”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси