Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг маслаҳатчиси Австрия элчиси билан виза тартибини соддалаштириш, техник ва грант ёрдами ҳажмини ошириш масалаларини муҳокама қилди

Март 25, 2025. 19:27 • 37 сония

914
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг маслаҳатчиси Австрия элчиси билан виза тартибини соддалаштириш, техник ва грант ёрдами ҳажмини ошириш масалаларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 25 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Мунира Аминова бугун Австрия элчиси Матиас Радостич билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг асосий масалалари, жумладан, сиёсий мулоқот, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, сармоявий лойиҳалар, таълим дастурлари, шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар виза тартибини соддалаштириш, техник ва грант ёрдами ҳажмини ошириш, икки томонлама тадбирларни ташкил этиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.


Учрашув иштирокчилари муносабатларнинг ижобий динамикасини қайд этиб, ҳамкорликни, жумладан, бўлажак икки томонлама тадбирлар доирасида янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.


"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш