Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Хитой элчиси билан учрашди

Февраль 08, 2025. 10:28 • 33 сония

956
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Хитой элчиси билан учрашди

ТОШКЕНТ, 8 февраль. "Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Мунира Аминова 6 февраль куни Хитой элчиси Юй Цзюнни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда ўтган 2024 йилда икки давлат ўртасида самарали ва салмоқли ҳамкорлик амалга оширилгани таъкидланди.  Томонлар жорий йилда кун тартибида турган асосий масалалар ҳамда келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари, икки томонлама савдо-иқтисодий, таълим, грантлар ва ўзаро алмашинувларни муҳокама қилдилар.


Шунингдек, аёллар фаоллигини ошириш борасида Хитой Аёллар федерацияси билан ҳамкорликни кенгайтиришга, бу борада икки томонлама форум ва семинарлар ташкил этишга тайёр эканлиги маълум қилинди.


"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш