Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси ва ЖССТ ваколатхонаси раҳбари мамлакатимизда тиббиёт соҳасидаги лойиҳа фаолиятини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар
Март 01, 2025. 12:19 • 34 сония
• 131
ТОШКЕНТ, 1 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Мунира Аминова 27 февраль куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ашина Халакдина билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Соғлиқни сақлаш соҳасида, жумладан, "Ўзбекистон–2030" стратегияси доирасида тегишли вазифаларни амалга оширишда яқин ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш ва такомиллаштиришга қаратилган лойиҳа фаолиятини кенгайтириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш мавзусига алоҳида эътибор қаратилди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди