Logo

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Туркия элчиси Афғонистон бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Февраль 29, 2024. 19:21 • 41 сония

105
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Туркия элчиси Афғонистон бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 29 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Туркия элчиси Олган Бекар билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар БМТ бош котиби Антонио Гутерришнинг бир қатор муҳим давлатлар ва ташкилотларнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари билан Доxа шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви якунлари юзасидан фикр алмашдилар, шунингдек, Афғонистондаги мавжуд вазиятни муҳокама қилдилар. Суҳбат чоғида Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш масаласи бўйича ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

Томонлар афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш ва бу борадаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш зарурлигини маъқулладилар.

Туркия элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича яхлит минтақавий ёндашувни ишлаб чиқиш ва ушбу мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш