Logo

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Эстония ТИВ раҳбари ўринбосари Афғонистондаги жорий вазият юзасидан фикр алмашдилар

Декабрь 02, 2023. 10:46 • 32 сония

340
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Эстония ТИВ раҳбари ўринбосари Афғонистондаги жорий вазият юзасидан фикр алмашдилар

ТОШКЕНТ, 2 декабрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ташриф билан мамлакатимизга келган Эстония ташқи ишлар вазири ўринбосари Йонатан Всевиов билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Афғонистондаги жорий вазият юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Афғонистон йўналишидаги, айниқса, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш масаласида халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Эстония томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишдаги фаол иштирокини алоҳида таъкидлади.

Томонлар афғон масалалари бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш