Туркиянинг Кахраманмараш шаҳри ишбилармонлари Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноатидаги инвестициявий салоҳияти таништирилди

Ноябрь 19, 2026. 10:00 • 2 дақ

• 28
Туркиянинг Кахраманмараш шаҳри ишбилармонлари Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноатидаги инвестициявий салоҳияти таништирилди

КАХРАМАНМАРАШ, 19 ноябрь. /“Дунё” АА/. Туркиянинг Кахраманмараш шаҳрида маҳаллий саноат корхоналари вакиллари иштирокида Ўзбекистон билан инвестициявий ва саноат соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган ишбилармонлик учрашувлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Кахраманмараш Савдо-саноат палатаси кўмагида ўтказилган учрашувда маҳаллий бизнес вакиллари ва етакчи компаниялар раҳбарлари иштирок этди. Хусусан, “İSKUR”, “ARIKAN GROUP”, “Elif İplik”, “Dokuboy”, “Sirkecioğlu Mensucat”, “ST Tekno Ltd.”, “Nipaş Tekstil” ва “Kipaş Group” каби йирик тўқимачилик корхоналари раҳбарияти билан икки томонлама музокаралар ўтказилди.

Музокараларда асосий эътибор Туркиянинг илғор технологиялари ва ишлаб чиқариш тажрибасини Ўзбекистон тўқимачилик тармоғига жорий этиш имкониятларига қаратилди. Иштирокчиларга мамлакатимизда пахта саноатини ривожлантириш, хом ашё ишлаб чиқариш ҳажмлари ва соҳа корхоналари учун яратилган қулай шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, Туркия томонига Ўзбекистондаги қулай инвестиция муҳити, хорижий инвесторлар учун яратилган имтиёзлар ва шароитлар, эркин иқтисодий зоналар имкониятлари ҳамда тўқимачилик ва енгил саноатни модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида сўзлаб берилди.

Пахтани чуқур қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, замонавий технологик линияларни жорий этиш ҳамда маҳсулотларни учинчи мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш истиқболлари томонларда катта қизиқиш уйғотди.

Муҳокамалар жараёнида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар. Шунингдек, томонлар қўшма инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва турк компанияларининг Ўзбекистон саноатидаги иштирокини янада кенгайтиришга келишиб олдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш