Ўзбекистон Президентининг махсус вакили БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг минтақавий вакили билан учрашди
Октябрь 22, 2024. 10:42 • 44 сония
• 170
ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистон бўйича минтақавий вакили Оливер Штольпе билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида ноқонуний гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва савдосини камайтириш, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, коррупциянинг олдини олиш, терроризмга қарши курашишда минтақа давлатларининг тегишли идоралари билан ҳамкорликда ишларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Оливер Штольпе Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича минтақавий яхлит позициясини ривожлантириш, мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, шунингдек, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва жиноятчиликка қарши курашишнинг долзарб ва истиқболли йўналишлари бўйича доимий алоқаларни давом эттириш ва фикр алмашиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди