Logo

Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди

Декабрь 17, 2025. 19:23 • 35 сония

340
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди

ТОШКЕНТ, 17 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Европа Иттифоқининг Ички ишлар ва миграция бўйича бош директорати экспертлари билан музокараларнинг биринчи босқичи ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълумотига кўра, тадбир давомида меҳнат фаолиятини амалга ошириш, ўқиш учун келаётган Ўзбекистон фуқаролари, юк машиналари ҳайдовчилари, туристик гуруҳлар учун виза тартиб-таомилларини соддалаштириш имкониятлари муҳокама қилинган.

Хусусан, Европа томони Ўзбекистон фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш масаласини Еврокомиссия йиғилишига киритиш учун бажарилиши зарур бўлган бир қатор шартларни белгилаб берди.

Учрашув якунида юқорида қайд этилган мақсадларга тез фурсатда эришиш учун шу каби мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш