Тошкентда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи 2024 йилга мўлжалланган турли шакллардаги қўшма кун тартибини муҳокама қилди
Январ 16, 2024. 20:42 • 56 сония
• 384
ТОШКЕНТ, 16 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун мамлакатимизга ташриф билан келган Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас бошчилигидаги делегация билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Бугун Ташқи ишлар вазирлигида Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш, барқарор тараққиёт бўйича ҳамкорлик қилиш, халқ дипломатиясини ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, 2024 йилга мўлжалланган Ўзбекистон – Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё – Европа Иттифоқи шаклларида қўшма кун тартибини муҳокама қилдик».
«Дунё» АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси